Юртимиз мезбонлик қилаётган U-23 Осиё кубогининг биринчи турида Австралия U-23 термаси Қувайт U-23 жамоасини (2:0) мағлуб қилди.Ўйинда н сўнг, Австралия U-23 термаси бош мураббийи Тревор Морган ва ўйиннинг энг яхши ўйинчиси Жей Рич Багуэлоу матбуот анжуманида қатнашишди.
-Жаноб мураббий, ўйин ҳақидаги фикрларингиз?
- Биринчи ўйиндаги ғалаба жуда муҳим эди. Жуда қийин ўйин бўлди. Сабаби, Қувайт таркибидаги ўйинчилар жуда кучли. Мен жуда бахтлиман. Энди кейинги ўйин ҳақида бош қотиришни бошлаймиз.
- Ўйинчи Жей Рич Багуэлоуга савол. Мусобақани қандай бошлаб олдингиз?
- Биринчи ўйинда ғалаба қозондик. Биз бунга ишонгандик. Охирида яхши натижа қайд эта олдик. Бор эътиборимиз энди кейинги ўйинга қаратилади.
- Жаноб мураббий, бу ўйинда устунликка эришдингиз. Бу ўйиндан қандай саволларингизга жавоб олдингиз?
- Ҳа сиз ҳақсиз, бу ўйинда биз катта устунлик кўрсатдик. Боғловчи вазиятларда қандай ҳаракат қилиш устида ишлашимиз лозим. Бу ўйиндан айнан шу нарсани тушуниб олдик.
- Ўйинчига савол. Жамоангиз ушбу мусобақада чемпион бўлишига ишонасизми?
- Албатта, мен нимага қодир эканлигимизни бугун кўрдим. Ҳа, албатта чемпион бўла оламиз.
- Жаноб мураббий ушбу ғалабада кейинги ўйинларда ғалаба қозониш учун қўшимча ишонч берадими?
- Биринчи ўйинда ғалаба қозониш ҳар доим ишончни оширади. Биз ўсишда давом этишимиз лозим. Кейинги икки ўйинни интизорлик билан кутмоқдамиз. Албатта, ишонч жуда муҳим фактор. Аммо кейинги икки ўйинда ғалаба қозониш учун биз аввалги ўйиндан кўра яхшироқ ҳаракат қилишимиз лозим. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади