860
Ироқ U-23 бош мураббийи Мирослав Соукуп: "Бизнинг ўйин мухлислар учун жуда қизиқарли бўлди"
Мамлакатимиз мезбонлик қилаётган U-23 Осиё кубогининг биринчи туридан ўрин олган Иордания U-23 ва Ироқ U-23 термалари ўртасидаги учрашув (1:1) якунланди. Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Ироқ U-23 бош мураббийи Мирослав Соукуп ва учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Вакаа Рамадан қайнашди.
Мураббийнинг ўйин ҳақидаги фикрлари
- Барчага ҳайрли кеч. Нима ҳам дея оламан. Ўйиндан олдин ҳам бугун жуда кучли рақибга қарши дуч келишимизни айтгандим. Иордания жуда кучли жамоа эканини исботлади. Иккала жамоа ҳам ғалаба қозониши мумкин эди. Бизнинг ўйин мухлислар учун жуда қизиқарли бўлди. Энди кейинги ўйин ҳақида ўйлашни бошлашимиз керак. Сабаби, яна икки кундан кейин яна бир қийин рақиб бўлмиш Австралияга қарши майдонга чиқамиз. Кейинги босқичга чиқишни режалаштирганмиз. Иккинчи тайм биз учун биринчисидан кўра яхшироқ ўтди. Сабаби, Иордания биринчи бўлимда жуда кучли ҳаракат қилди. Иккинчи таймда эса биз вазиятни ўнгладик. ВАРнинг қарорини ҳурмат қиламиз. Ўйиндан олдин кимдир менга дуранг сени қониқтирадими деганда, мен ҳа деб жавоб берардим. Энди кейинги ўйинларга эътибор қаратишимиз лозим.
- Ўйинчига савол. Иорданияга қарши ўйин қандай кечди?
- Ўйиндан олдин биз ғалаба қозонишни мақсад қилгандик. Аммо дуранг ҳам ёмон натижа эмас. Бор кучимизни ишга солдик. Кейинги ўйинларда хатоларни камайтириб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.
- Жаноб мураббий, бекор қилинган пенальтига муносабатингиз қандай?
- Юқорида ҳам таъкидлаб ўтдим. Мен у ерда нима бўлганини аниқ кўрганим йўқ. Ҳеч ким бизга нега пенальтини бекор қилишганини айтгани йўқ. Ҳакам ўша вазиятдан бироз олдин қўл билан ўйин бўлган бўлиши мумкинлигини айтди. Вазият якунланди. Мен ҳакамни танқид қилмоқчи эмасман. Бироқ худди шунга ўхшаш бошқа бир ҳолатда ҳакам тескари қарор чиқарди. Аммо бу ерда ВАР бор ва мен унинг қарорларини ҳурмат қиламан.
- Биринчи бўлимдан кейин шодирларингизга қандай кўрсатмалар бердингиз?
- Биз шунчаки ўз хатоларимиз ҳақида гаплашдик. Танаффусда битта ўйинчини алмаштирдик. Сабаби, биз ниманидир ўзгартиришимиз керак эди. Иордания термасининг заиф нуқталари ҳақида ҳам маслаҳатлашдик. Шундан сўнг, иккинчи бўлимда биз бироз яхши ҳаракат қилдик. Ҳужумда ҳам хавфли вазиятлар яратдик.
- Жамоангиз бир очкога эга бўлдими ёки икки очко йўқотдими?
- Айтганимдек, биз бугун жуда кучли жамоага қарши ўйнадик. Ўйинниг охирги дақиқаларида икки жамоа ҳам гол уришга интилди. Бу эса ажойиб. Мухлислар бундан ютишди. Ўйинчиларимга бу ўйин учун раҳмат айтдим. Ўйин менда ижобий таассурот қолдирди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади