829
Иордания U-23 термаси устози Аҳмад Ҳайел: "Дуранг ёмон натижа эмас, аммо биз ғалаба қозонишни истагандик"
U-23 Осиё кубогининг биринчи турида Иордания U-23 термаси Ироқ U-23 билан дуранг қайд этди. Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Иордания U-23 бош мураббийи Аҳмад Ҳайел қатнашди.
- Яхши учрашув ўтказдингиз. Ўйин ҳақида фикрларингиз
- Жуда қийин ўйин бўлди. Ҳар бир мусобақа шундай қийин кечади. Бу ўйинда биз барча ишни қилдик. Жуда кўп имкониятларни кўкка совурдик. Дуранг ёмон натижа эмас, аммо биз ғалаба қозонишни истагандик. Олдинда яна иккита ўйин бор. Бу ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Кейинги босқичга чиқишни мақсад қилганмиз. Биз ҳаракат қилдик. Аммо жуда кўп вазиятлардан фойдалана олмадик. Ўтказиб юборилган голда хатога йўл қўйдик. Аммо бу футболдаги нормал ҳолат ҳисобланади. Ҳар бир ўйинда етарлича хатолар бўлади. Бу биз учун муаммо эмас.
- Гурухдаги бошқа рақибларингиз ҳақида нима дея оласиз?
- Ироққа қарши бугун дуранг қайд этдик. Энди кейинги ўйинга эътибор қаратамиз. Қолган икки учрашувда уч очкодан қўлга киритиб, кейинги босқичга йўл олмоқчимиз.
- Ушбу ўйиндан кейин нималарни ўйладингиз. Кейинги режалар...
- Биринчи ўйин бўлганлиги сабаб, ўйинчиларим кўп хато қилишди. Албатта, кейинги икки ўйинда бу хатоларни тузатишга ҳаракат қиламиз. Қувайтга қарши ўйинда уч очко олишни мақсад қилганмиз. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади