18:53 / 02.06.2022
1 118

Абдурауф Бўриев: "Рақибнинг чуқур ҳимоявий ўйин намойиш этишини кутгандик"

Абдурауф Бўриев: "Рақибнинг чуқур ҳимоявий ўйин намойиш этишини кутгандик"
U-23 Осиё чемпионатининг 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Туркманистон (1:0) учрашуви бўлиб ўтди. Ўйиндан сўнг жамоамиз ўйинчиси Абдурауф Бўриев баҳс ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

— Дастлабки ўйин ҳар доим қийин руҳда ўтган. Туркманистон яхши қаршилик кўрсатди. Бироз қийинчиликлар бўлди, лекин муаммоларни секин-аста енгиб ўтамиз.

— Рақибнинг бу даражада қаршилик кўрсатишини кутганмидингиз?
— Албатта, рақибнинг чуқур ҳимоявий ўйин намойиш этишини кутгандик. Шунга яраша тайёргарлик кўрдик.

— Бугун футболчилар эркин ўйин намойиш этишди. Жамоавий комбинацион ўйиндан кўра, ўйинчиларнинг ўзлари вазиятларни якунлашга ҳаракат қилишди. Мураббий шундай кўрсатма берганмиди ёки рақиб шуни тақозо этдими?
— Рақиб бизни шунга мажбур қилди. Албатта, мураббийнинг кўрсатмаларини ҳам бажаришга ҳаракат қилдик. Лекин рақиб қаршилиги туфайли ўзимиз кутгандек ўйин намойиш этолмадик.

— Бир вазиятда тўпни олдириб қўйдингиз ҳамда рақиб дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, зарба ҳам йўллади. Яхшиямки, вазият бартараф этилди. Агар ўшанда гол ўтказиб, натижа кўнгилсиз якунланганда, танқидлардан чўчимасмидингиз?
— Танқидларга аҳамият бермаслик лозим. Акс ҳолда бу нарса психологик жиҳатдан салбий таъсир ўтказади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Абдурауф Бўриев: "Рақибнинг чуқур ҳимоявий ўйин намойиш этишини кутгандик"