09:08 / 03.06.2022
981

Таиланд U-23 термаси бош мураббийи: "Илк дақиқадаги голдан сўнг, биз бошқа режа билан ҳаракат қилдик"

Таиланд U-23 термаси бош мураббийи: "Илк дақиқадаги голдан сўнг, биз бошқа режа билан ҳаракат қилдик"
Мамлакатимиз мезбонлик қилаётган U-23 Осиё Кубогининг 1-туридан ўрин олган Таиланд - Вьетнам (2:2) учрашувидан сўнг матбуот анжумани ўтказилди. Унда Таиланд U-23 термаси бош мураббийи Ворравут Шримака қатнашди ва ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида
- Бугун жуда қийин ўйин бўлди. Биз биринчи дақиқадаёқ гол ўтказиб юбордик. Аммо охирги дақиқада ҳисобни тенглаштиришга эришдик. Илк дақиқадаги голдан сўнг, биз бошқа режа билан ҳаракат қилдик. Шуни таъкидлаш лозимки, Вьетнам жамоаси бугун жуда кучли ўйин кўрсатди. Йигитларим кўрсатган бугунги ўйиндан хурсандман.

- Биринчи бўлимда иккита ўзгариш қилдингиз. Бу футболда кам учрайдиган ҳолат. Бунинг сабаби нимада эди?
- Ўзгаришнинг мақсади марказни кучайтириш эди. Биз бу орқали марказда паслар билан ўйнаб, тўп билан кўпроқ муомала қилишни режалаштирдик. Шу билан бирга, иккинчи бўлимнинг бошида катта штурм билан бошлашни режалаштиргандик. Айнан шу сабаб ҳам, майдонга Бенжамин Дэвисни туширдик.

- Бу дурангга омад сабаб бўлди деб ўйлайсизми?
- Ундай деб ўйламайман. Сабаби, бизда бир неча имкониятлар бўлганди. Аввалроқ гол уришимиз ҳам мумкин эди. Албатта, бу бизнинг биринчи ўйин.

- Кейинги ўйин Малайзияга қарши бўлади. Биринчи ўйиндан сўнг, бу ўйинга тайёрланиш осонроқ кечадими?
- Бизда кейинги ўйинга тайёрланиш учун икки кун бор. Энди бироз дам олиб яна ишга киришамиз. Икки кундан сўнг эса майдонга тушамиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Таиланд U-23 термаси бош мураббийи: "Илк дақиқадаги голдан сўнг, биз бошқа режа билан ҳаракат қилдик"