Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси эртага Наманганга йўл олади. Айни пайт Тошкентда давом этаётган машғулотларга барча футболчилар етиб келишга улгурди. Легионер ҳужумчимиз Игорь Сергеев кечаги машғулот аввалида олдиндаги ўйинлар ва "Пахтакор"га қайтиши ҳақидаги саволларга жавоб бериб ўтди.
"Терма жамоада таассуротлар яхши. Тайёргарлик давом этмоқда. Дастлабки кунларда кўп юкламалар берилди. Қолган ҳаммаси кўнгилдагидек. Йигитлар бўлажак ўйинлар олдидан масъулиятни тушуниб туришибди. Муҳими футболчиларда кайфият позитив",- деди Игорь Сергеев.
- "Пахтакор"га қайтишингиз ҳақидаги гап-сўзларга аниқлик кирита оласизми?
- Йўқ. Бу шунчаки миш-миш. Очиғи бу аниқ нарса эмас. Турли гаплар қулоғимга чалинди. "Пахтакор" мен ўсган клуб. Ҳар доим улар билан алоқадаман. Нима бўлишини вақт кўрсатади
- Саралашдаги рақибларимиз ўрганиляптими? Улар ҳақида нималарни биласиз?
- Рақибларни ҳурмат қиламиз. Улардан икки карра устун бўлишимиз керак. Футболда ҳамма нарса рўй бериши мумкин. Жамоадошларим вазиятни тўғри баҳолашмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади