Саудия Арабистони U-23 ҳамда Тожикистон U-23 терма жамоалари ўртасидаги беллашувда саудияликлар йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Саудия Арабистони олимпия терма жамоаси бош мураббийи Саад ал-Шаҳри беллашувдан кейин қисқача ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Мен жамоамни ғалаба билан табриклайман. Биринчи баҳсда кўп гол урганимиз қувонарли бўлди. Гол ўтказмаганимиз янада ажойиб.
Ўйиннинг асосий эътиборга молик томони турли вазиятларга мослаша олганимизда эди. Биз беллашувни жуда суст бошладик. Бироқ 10 дақиқадан кейин ўзимизга келдик ва биринчи голни урдик.
Иккинчи таймда рақибни "ёпиб қўйиш" мақсад қилинди. Бунинг учун йигитлар қаттиқ меҳнат қилди ва натижада, 5:0 ҳисобидаги ғалаба қўлга киритилди. Энди биз Японияга қарши учрашувга тайёргарлик кўришимиз лозим.
Тожикистон яхши ўйин кўрсатди. Уларнинг Эрон билан муносиб қаршилик кўрсатган баҳсини кўриб чиққандим.
Биз бу мусобақага тайёр эканимизни кўрсатиб қўйдик. Бу ҳали биз учун бошланиши ва биз исталган рақиб билан курашишга тайёрмиз", - деди мутахассис. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади