"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски "Барселона" билан шартнома борасида келишиб олди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манбага кўра, 33 ёшли футболчи каталонияликлар билан 3 йиллик шартнома бўйича оғзаки келишувга эришган. Энди испан клуби "Бавария" билан трансфер нархи борасида бир тўхтамга келиб олиши талаб этилади.
Қайд этилишича, Левандовски “Реал”, ПСЖ ва “Челси” жамоаларининг қизиқишларига қарамай, “Барселона”га ўтишга қарор қилган ва “кўк-анорранглилар” молиявий муаммоларини ҳал қилишини кутишга тайёр.
Левандовски "Бавария" билан шартномаси якунланишига бир йил қолганига қарамай, шу ёзда Мюнхенни тарк этиш ниятида эканлигини бир неча бор эълон қилди. "Барселона" польшалик футболчи билан музокара олиб бораётганини каталонияликлар бош мураббийи Хави ҳам тасдиқлаган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади