Ўзбекистон - Қатар учрашувидан сўнг ўзбекистонликлар устози Тимур Кападзе ва ўйиннинг энг яхши футболчиси Ҳожимат Эркинов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Бугунги ўйинда Жасур Жалолиддинов захирага олинди, бунга сабаб у жароҳат олдими ёки ҳисобдан келиб чиқиб шундай қарорга келдингизми?
- Барчани ғалаба билан табриклайман. Мухлисларга ҳам қўллаб-қувватлашгани учун миннатдорчили билдираман. Бугун атмосфера ажойиб эди. Жасур ҳақида гапирадиган бўлсам, унинг саломатлиги яхши, шунчаки бошқа ўйинчиларга ҳам имкон бердим.
- Ўйин осон бўлишини кутганмидингиз?
- Ўйинга яхши тайёрлангандик. Рақибни ўргандик, қатарликлар чарчаб қолишганди, шу боис ҳисоб йириклашиб кетди.
- Бугун жамоа чиндан ҳам шиддатли ўйин намойиш этди. Бироқ рақибларига нисбатан кўп қўполликларни амалга оширди. Араб футболига таёргарлик бўлмадими?
- Йигитларнинг ҳар бири кучли ўйин маҳоратига эга. Ўйин шиддатли, курашларга бой бўлди. Бу каби тўқнашувлар табиий ҳолатда юзага келди, эҳтимол, шу сабабли огоҳлантиришлар олгандирмиз.
- Бугун шогирдларингиз кутилганидан яхшироқ ўйин кўрсатди. Қийин руҳда ўтган илк ўйиндан сўнг бундай тайёргарлик кўришга нима сабаб бўлди?
Ҳожимат Эркинов: - биринчи ўйин қийинроқ ўтди, иккинчи баҳсга биринчисидан жиддийроқ тайёрландик. Туркманистон ҳам оддий жамоа эмасди, улар бугунги ўйинда ғалаба қозонди.
Тимур Кападзе: - Туркманистон ҳимоявий ўйин кўрсатганди. Қатар эса очиқ ўйин намойиш этди ва биз бундан унумли фойдаландик. Туркманистон кучсиз жамоа эмас, улар бугун Эронни мағлуб этиб, қандай қудратга эга эканлигини исботлади.
- Кейинги ўйинларда ҳам шу бир хил таркибни майдонга туширасизми?
- Эҳтимол, ўзгаришлар бўлиши мумкин, чунки захирадаги футболчилар ҳам ҳозирда яхши даражада. Ўзгаришларни вазиятга қараб амалга оширамиз.
- Ўйиннинг асосий қисмига тўхталиб ўтсангиз, Қатар мухлисларингиз қаршисида ҳаяжонлангани учун ютқаздими ёки бошқа сабаби борми?
- Албатта, мухлислар қаршисида тўп тепиш қўшимча куч бағишлайди. Рақибни мукаммал ўргандик ҳамда тактик тарафдан ҳам, индивидуал тарафдан ҳам яхши тайёргарлик кўрдик.
- Кейинги ўйин Қарши шаҳрида ўтказилади, футболчилар бундай сафарга тайёрми?
- Эрталабдан келгуси ўйингача тикланишга ҳаракат қиламиз, туш вақти Қашқадарёга самолёт орқали парвоз қиламиз. Олдимизда тайёргарлик кўриш учун икки кун вақт бор. Ўйлайманки, Қаршида ҳам ажойиб атмосферага дуч келамиз, сабаби у ердаги футбол ишқибозларини мухлисларининг қандай қўллаб-қувватлашларини яхши биламиз. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади