АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида 4 июндан 5 июнга ўтар кечаси UFC Вегас 56 мусобақаси доирасида Заррух Адашев октагонга кўтарилди.
Унга бу жангда Заррухга ямайкалик Оде Осборн рақиблик қилди. Ўзбекистонлик яккакурашчи жангнинг биринчи раундидаёқ кучли зарбани ўтказиб юборди ва чуқур нокаут ҳолатига тушди. Шу тариқа Адашев UFC’даги тўртинчи жангида учинчи бор мағлуб бўлди.
Адашев бунгача UFC’да учта жанг ўтказган. Промоушендаги илк жангида 32 сония ичида нокаутга учраб, Тайсон Немга мағлуб бўлган. Иккинчи жангида эса Су Мудаэржига очколар эвазига ютқазганди. Учинчи жангида Заррухга америкалик Райан Бенуа рақиблик қилган ва ўзбекистонлик спортчи ғалаба қозонганди.
Маълумот учун, Заррух UFC’га қадар Bellator промоушени байроғи остидаги мусобақаларда қатнашган. Самарқандлик спортчи MMA’га қадар кикбоксинг билан профессионал тарзда шуғулланган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади