00:13 / 06.06.2022
1 391

Оғир вазнли дзюдочиларимиз Тбилиси татамиларини “ёндиришди”

Оғир вазнли дзюдочиларимиз Тбилиси татамиларини “ёндиришди”
Грузиянинг Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақаси ўз якунига етди. Бугун мусобақанинг сўнгги кунида қатнашган 3 нафар оғир вазнли полвонимиз шоҳсупага кўтарилди.

Ўзининг ажойиб иштироки билан кўплаб мутахассислар эътирофига тушаётган хоразмлик Алишер Юсупов Тбилисида жорий йил ҳисобидан “Катта дубулға” турнирларида иккинчи бор финалгача етиб келди. Афсуски, вакилимиз бу гал грузиялик Гела Заалашвилига имкониятни бой бериб қўйди.

Шунингдек, -100 кг вазн тоифасида Отабек Тўрабоев, +100 кг вазн тоифасидаги бошқа бир юртдошимиз Шоҳруҳ Бахтиёров бронза медалларига сазовор бўлишди. Қайд этиш жоиз, бу улар учун мазкур таснифдаги турнирларда қўлга киритилган дастлабки медалдир.

Шу тариқа, Тбилиси “Катта дубулға” турнирида қатнашган дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани 1 та кумуш ва 4 та бронза медали билан якунлади.

Кумуш медаль:
+100 кг: Алишер Юсупов

Бронза медаль:
-73 кг: Муроджон Йўлдошев
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев
-100 кг: Отабек Тўрабоев
+100 кг: Шоҳруҳ Бахтиёров

МОҚ матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Оғир вазнли дзюдочиларимиз Тбилиси татамиларини “ёндиришди”