12:15 / 07.06.2022
1 378

Таиланд терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйин ўз кучимизга баҳо беришга ёрдам беради"

Таиланд терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйин ўз кучимизга баҳо беришга ёрдам беради"
Таиланд терма жамоаси бош мураббийи Алешандре Пёлкинг Осиё кубоги саралаш босқичи "C" гуруҳ доирасидаги Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Эртага бизни саралаш босқичида муҳим учрашув кутиб турибди. Биз 3 очко билан бошлаб олишимиз талаб этилади. Ҳозирги кунда барча жамоалар яхши ўйин кўрсата олади. Шу сабабли биз ҳам ўз ўйинимизни намойиш этишимиз керак. Лекин албатта, бу гуруҳда Ўзбекистон миллий терма жамоаси фаворит ҳисобланади. Биз 2 та турда 6 очкони қўлга киритиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритишимиз лозим. Охирги турдаги Ўзбекистонга қарши ўйин ўз кучимизга баҳо беришга ёрдам беради.

Бундан ташқари, 4 та футболчимиз U-23 Осиё кубогида иштирок этмоқда. Шу сабабли уларнинг хизматидан фойдалана олмаймиз. Шунингдек, бизда жароҳат олганлар ҳам бор. Яна бир футболчимиз трансфер билан боғлиқ вазият туфайли ўйинда иштирок этолмаслиги маълум бўлди. Лекин айта олишим мумкин, айни пайтдаги футболчиларимда Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш учун етарлича потенциал мавжуд
", - дейди Пёлкинг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Таиланд терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйин ўз кучимизга баҳо беришга ёрдам беради"