Элдор Шомуродовнинг трансфер нархи ўзгарди

Элдор Шомуродовнинг трансфер нархи ўзгарди
"Рома" шарафини ҳимоя қилаётган Элдор Шомуродовнинг трансфер нархида ўзгариш кузатилди.

"Transfermarkt" портали маълумотларига кўра, легионеримизнинг нархи 8 миллион евро этиб белгиланди. Бу қиймат 7 июнь ҳолати бўйича белгиланган. Эслатиб ўтамиз, Элдор жорий мавсум "Рома" либосида 5 та гол уриб, 6 бор ассистентлик вазифасини бажарган.

У айни пайтда миллий терма жамоа ихтиёрида Осиё Кубоги саралашида қатнашмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар