22:14 / 07.06.2022
1 056

Енгилмас боксчи Наоя Иноуэ навбатдаги ғалабасини қўлга киритиб, учта камарга эга бўлди

Енгилмас боксчи Наоя Иноуэ навбатдаги ғалабасини қўлга киритиб, учта камарга эга бўлди
Профессионал бокснинг енгил вазн тоифасида (-53,5 кг) WBA ва IBF камарлари соҳиби Наоя Иноуэ (23-0, 20 КО) ўзининг навбатдаги жангини 7 июнь, сешанба куни WBC чемпиони Нонито Донейрга (42-7, 28 КО) қарши ўтказди.

Япониялик чарм қўлқоп устаси филиппинлик рақибига қараганда ишончли ва тезкор ҳаракат қилди. Биринчи раундда иккала боксчи ҳам яхши ҳаракат қилди, аммо якунда Иноуэ Донейрни нокдаун ҳолатига туширди. Иккинчи раундда эса «махлуқ» бошлаган ишини давом эттирди ва Донейр бунга дош бера олмади. У японияликнинг тезкор зарбаларига қаршилик кўрсата олмади.

Нонитонинг иккинчи йиқилишидан сўнг, ҳакам жангни тўхтатди. Шу тариқа Иноуэ фаолиятидаги 23-жангида 23-ғалабасига эришди. У мазкур жангларнинг 20 тасида рақибларини нокаутга учратган.

Наоя эндиликда WBA, WBC ва IBF йўналишлари бўйича камарларни бирлаштирди. WBO унвони эса британиялик Пол Батлерга тегишли бўлиб қолмоқда.

39 ёшли Донейр ва 29 ёшли Наояга 2019 йилнинг ноябрь ойида ҳам ўзаро тўқнаш келган ва 12 раунд давом этган жангда Иноуэнинг қўли баланд келганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Енгилмас боксчи Наоя Иноуэ навбатдаги ғалабасини қўлга киритиб, учта камарга эга бўлди