ЖЧ плей-офф. Австралия БААни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди

ЖЧ плей-офф. Австралия БААни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди
"ЖЧ-2022" саралашидан ўрин олган БАА - Австралия учрашуви бўлиб ўтди. Унда "кенгурулар юрти" вакиллари 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди.

Дастлаб 53-дақиқада Ирвин Австралияни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 57-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Кайо мувозанатни тиклади. 84-дақиқадаги Хрустичнинг голи австралияликларни навбатдаги босқичга олиб чиқди.

Шу тариқа, Грэм Арнольд шогирдлари мундиал йўлланмаси учун Жанубий Америка вакили Перу билан куч синашади.

БАА - Австралия 1:2
Голлар
: Жексон Ирвайн - 53', Каио Канедо Корреа - 57' Айдин Хрустич - 84'
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар