U-23 Осиё чемпионатида кутилмаган натижалар қайд этилиши давом этади. Ўтган турда Эронни мағлубиятга учратган Туркманистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Қатар билан дуранг ўйнади (2:2). Бу эса уларга навбатдаги босқичга чиқиши учун етарли бўлди. Ўйиндан сўнг Туркманистон бош мураббийи Аҳмад Агамуродов фикрлари билан ўртоқлашди.
"Жуда хурсандмиз. Ўйин қийин ўтди. Мамлакатимиздаги ҳар бир фуқарони мазкур ғалаба билан табриклайман. Сюрприз? Биз бошқа совға қилмоқчи эдик. Яъни гуруҳда биринчи ўринни олишни истагандик. Лекин ўхшамади. Худога шукур, муҳими гуруҳ босқичини ижобий натижа билан тугатдик", - дейди мураббий.
- Гуруҳдаги рақибларнинг даражаси Туркманистондан анча баланд ҳисобланарди. Учта ўйинни тақослай оласизми?
- Мен учун Ўзбекистон ҳаммасидан ҳам кучли бўлиб қолаверади. Қолган рақиблар бизнинг кучимизга етарли баҳо бера олмагани бизнинг муаммо эмас (кулади). Ўзлари айбдор.
- Жамоа характер борлигини кўрдик...
- Булар футболчи эмас, балки ҳақиқий эркакдирлар. Охиригача курашамиз. Австралия билан ҳам шундай бўлади. Яна совғалар борми? Балки финалда Ўзбекистон билан ўйнармиз.
Абдулазиз Искандаров
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади