Осиё Кубоги ҳал қилувчи саралаш босқичининг 1-туридан ўрин олган Таиланд — Мальдив ороллари учрашувидан сўнг мезбонлар устози Александр Полкинг фикрлари билан ўртоқлашди.
Ўйин ҳақида
- Илк ўйинни уч очко билан бошлаганимиздан хурсандман, чуқур ҳимояланган жамоага қарши ўйин ўтказиш қийин эди, шунга қарамай, илк таймда иккита тўп киритишни уддаладик. Эндиликда қолган ўйинларга эътибор қаратишимиз лозим.
- Жамоа тартибли ўйин намойиш этди. Бироқ Таиланддан янада яхшироқ ўйин кутгандик. Жамоанинг асосий эътибори Ўзбекистон билан ўйинга қаратилганми?
- Фикрингизга қисман қўшиламан. Тўғри, биз янада яхшироқ ўйнардик. Рақиб чуқур ўйнагани сабабли ўз ўйинимизни кўрсата олмадик. Мальдив билан Ўзбекистон терма жамаоси ўртасидаги тафовутни яхши биламиз. Ҳозирда Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида ўйламаяпмиз.
- Ўзбекистондаги ташкилотчилик ҳақида нима дейсиз?
- Бизга кўрсатилаётган хизматлардан хурсандмиз. Овқат билан боғлиқ тушунмовчилик ҳақида хабар чиққанди. Бизда одамлар кўпроқ аччиқ таомлар танаввул қилишарди. Шунга ўрганиб қолгандик. Ҳаммаси жойида. Шаҳрингиз яхши, одамлари меҳрибон экан. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади