Ўзбекистонлик мухлисларга яхши таниш бўлган Эктор Купер Конго ДР терма жамоаси устозлигидан кетди. Бу ҳақида Конго ДР футбол ассоциацияси маълум қилди.
Купернинг истеъфосига Конго ДР термасининг 2023 йили ўтказиладиган Африка кубогининг саралаш босқичидаги дастлабки икки учрашувида мағлубиятга учрагани сабаб бўлган. Конго ДР саралаш босқичида Габон ва Судан терма жамоаларига мағлуб бўлди.
Конго ДР спорт вазирлигининг қайд этишича, Эктор Купер ўз шартномасида белгиланган ишларни бажара олмаган. Мураббий жамоани тактик, машғулотлар ва ўйин услуби жиҳатидан қуриши лозим бўлган. Аммо жамоанинг ўйинида ўсиш кузатилмаган.
"Шартномани бекор қилиш жараёни муқаррар эди. Мураббий жамоани қабул қилганидан бери кўзланган бирор натижага эришилмади", - дейилади Конго ДР спорт вазирлиги берган баёнотда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)