09:57 / 11.06.2022
2 548

Баҳодир Жалолов даҳшатли нокаут қайд этди! (видео)

Баҳодир Жалолов даҳшатли нокаут қайд этди! (видео)
Бугун, 11 июнь тонгида ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов (10-0-10) Нью-Йоркда ташкил этилган профбокс кечасининг марказий жангида рингга кўтарилди.

Унга бу сафар профрингдаги анча жиддий рақиб – конголик Жек Муловей (11 жанг, 7 нокаут) қаршилик кўрсатди.

Баҳодир дастлабки раунддан ташаббусни ўз қўлига олди ва иккинчи раундга келиб кетма-кет аниқ зарбалари билан рақибини қийин аҳволга сола бошлади. Олтинчи раунд сўнгида рақиб рингга қулади, нокдаун. Жангнинг сўнгги – саккизинчи раундида Жалоловнинг чап қўлдан берган даҳшатли зарбаси Жек Муловейни чуқур нокаутга учратди.

Шу тарзда "BIG UZBEK" (Жалоловнинг рингдаги тахаллуси) профрингдаги 11-жангини ҳам нокаут билан якунлади.

Ушбу жангнинг қисқача видеосини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:>>>ВИДЕО

Баҳодир Жалолов, Жек Муловайи, Профессионал бокс

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Баҳодир Жалолов даҳшатли нокаут қайд этди! (видео)