
23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги чорак финалида Ўзбекистон Ироқ устидан пенальтилар сериясида зафар қучди. Беллашувдан сўнг ироқликлар бош мураббийи Мирослав Соукуп матбуот анжуманида иштирок этди:
- Аввало, рақибни ярим финал билан табриклайман. Рақиб дарвозабони қизил карточка олган вазиятда қарорни биз эмас, ВАР чиқарди. Аммо нега бизга бунчалик таҳдидлар бўлганига тушунмадим. Нима учун футболчиларим бундан зарар кўриши керак?
Биз тошлар ёмғири остида ўйнадик. Босим шу қадар кучли бўлдики, шогирдларим ҳаёти хавф остида қолди. Улар жароҳатлардан қўрқиб ўйнайди. ОФКга саволим бор, бу нормал ҳолатми? Менимча, ўйинни тўхтатиш керак эди.
Бу менинг Ироқ жамоасидаги сўнгги ўйиним эди, шартномам якунига етди. Охирги ўйинимда бундай муносабат кутмаган эдим. Ўша вазиятда конфликтни биз бошламагандик, аммо жабрини футболчиларим тортди. Ўз фикримда қоламан, ўйинга ҳалал беришди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар