
U23 Осиё Кубоги чорак финали доирасидаги Ўзбекистон - Ироқ учрашувида Кападзе шогирдлари пенальтилар сериясида зафар қучди. Баҳсдан сўнг жамоамиз ҳимоячиси Муҳаммадқодир Ҳамралиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Пенальтини амалга ошира олмадим, билмадим нима бўлди, лекин хотиржам ҳаракат қилгандим. Асосийси, ғалаба қозондик. Гол уришим насиб қилмаган экан, бундан афсусланмайман. Қолаверса, мухлислар катта куч бўлиб бизга ёрдам берди, уларнинг барчасига раҳмат айтмоқчиман.
1 киши кам бўлганимиз билан рақиб биздан чўчиб ҳаракат қилди. Барча бизни 70-дақиқадан кейин сустлашганимизни айтяпти, лекин ўша вазиятда ўйин тугашига яқин ва ҳисоб ҳам бизнинг фойдамизга ҳал бўлаётганди. Режамиз шу ҳисобни ушлаб қолиш эди. 2 нафар мухлисимиз жароҳат олибди, уларга соғлик тилайман. Ҳаммага раҳмат!" «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар