09:14 / 12.06.2022
1 308

"Қитъалар жанги". Россия ва Осиё терма жамоаси тўқнашувида мезбонлар кичик устунликка эришди

"Қитъалар жанги". Россия ва Осиё терма жамоаси тўқнашувида мезбонлар кичик устунликка эришди
Москва шаҳрида бокс бўйича "Қитъалар жанги" турнири ўтказилмоқда. Ушбу мусобақада Осиё терма жамоаси сафида ўзбекистонлик боксчилар ҳам иштирок этаётганликлари ҳақида хабар қилгандик.

Бугун тунда боксчиларимиз ҳаракат қилаётган Осиё терма жамоаси ўз таркибида жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинлари совриндорлари бўлган мезбон Россияга қарши рингга кўтарилишди.

Тўқнашувда Россия терма жамоаси 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди:

-63 кг: Александр Девятов - Баҳодур Усмонов (Тожикистон) - Усмонов ғалаба қозонди.

-68 кг: Харитон Агрба - Бобо-Усмон Батуров (Ўзбекистон) - Агрба ғалаба қозонди.

-75 кг: Павел Сосулин - Сапарбай Аидаров (Қозоғистон) - Сосулин ғалаба қозонди.

- 80 кг: Савелий Садома - Одилжон Аслонов (Ўзбекистон) - Аслонов ғалаба қозонди.

- 92 кг: Муслим Гаджимагомедов - Мадияр Саидраҳимов (Ўзбекистон) - Гажимагомедов ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртларимиз ҳаракат қилаётган Осиё терма жамоаси биринчи турда Африкани 5:0 ҳисобида мағлуб этганди. Энди вакилларимиз 18 июнь куни Америка жамоасига қарши рингга кўтарилишади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Қитъалар жанги". Россия ва Осиё терма жамоаси тўқнашувида мезбонлар кичик устунликка эришди