U-23 Осиё Куобоги чорак финалидан ўрин эгаллаган Австралия – Туркманистон (1:0) баҳсидан сўнг австралияликлар бош мураббийи Тревор Морган ва учрашувнинг энг фаол футболчиси Тайрис Франкоис фикрлари билан ўртоқлашди.
"Футболчилардан тортиб муррабийлар штабигача, умуман, бутун жамоамиз учун қийин ўйин бўлди. Рақибимиз Туркманистон жамоасини мусобақадаги ажойиб ўйин ва натижа билан табриклайман. Рақибларни ҳурмат қиламиз ва ўйиндан ўйинга ўсишга ҳаракат қиламиз", – деди Морган.
"Туркманистон билан ўйин биз учун жуда қийин бўлди. Улар жуда тартибли ҳимоя билан тезкор қарши ҳужумлар билан бизни қийнашди", – деди Франкоис.
- Туркманистон Австралия учун янги ном, бу жамоадан нималарни кутган эдингиз ва кўтганингиз рост бўлиб чиқдими?
- Улар гуруҳ босқичида қандай ўйин кўрсатишган бўлса, бугун ҳам шундай ўйин кўрсатишди. Рақиб бизга қарши борини бериб ўйнади ва ғалабага эришиш учун жуда қаттиқ ҳаракат қилди.
- Ярим финалга йўлланма олгандан кейин жамоангиз кийиниш хонасидаги кайфият қандай?
- Ҳамма хурсанд ва кейинги ўйин олдидан ҳамма ҳаяжонда.
- Сиз Англиянинг "Фулхэм" жамоаси аъзоси ҳисобланасиз ва бугун сиз Туркманистон жамоаси футболчилари даражасини кўрдингиз. Ўзбек ва Туркман футболчилари Англия жамоаларида ўйнаб кета олишадими? Чунки ўзбекистонлик ва туркманистонлик футболчилар деярли бир хил услубда ўйин кўрсатишади...
- Албатта, чунки ўзбек ва туркман футболини даражаси жуда юқори даражада. Айниқса, техник ва тактик томондан жуда кучли. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)