
Жанубий Корея U-23 бош мураббийи Хван Сон Хон Япония U-23 билан учрашувдан сўнг (0:3) матбуот анжуманида қатнашди.
"Мен таркиб танлашда ва тактикада хатога йўл қўйдим. Мағлубият учун айбни ўз зиммамга оламан. Биз 3 та тўп фарқи билан ютқазамиз деб ўйламагандик, бунга лойиқ эмасдик. Бугун бизни стадионда қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат. Улардан узр сўрайман", — деди кореяликлар устози.
- Жамоангиз кўп вазиятлар яратди, бироқ гол уролмади. Нима учун бундай бўлди?
- Бизга маҳорат етишмади. Ўйин сифати ва имкониятлардан унумли фойдаланиш устида ишлашимиз керак.
- Япония ҳақида нима дея оласиз?
- Япония яхши ўйнади. Футболчиларининг тезлиги лол қолдирди. Кучли жамоа эканлиги кўриниб турибди. Баҳсга ҳам яхши тайёргарлик кўришган экан.
- Ҳакамларга нисбатан қандайдир эътирозингиз борми?
- Ҳеч қандай эътироз йўқ. Мен ҳакамлар ва улар чиқарган қарорни ҳурмат қиламан. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар