13:17 / 14.06.2022
1 968

Япония U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистонлик футболчиларда тезлик, техника ва жамоавий ўйин ажойиб тарзда йўлга қўйилган"

Япония U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистонлик футболчиларда тезлик, техника ва жамоавий ўйин ажойиб тарзда йўлга қўйилган"
Эртага мамлакатимизда давом этаётган футбол бўйича U-23 Осиё кубогининг ярим финал учрашувларига старт берилади.

Бугун “Бунёдкор” стадионида мазкур баҳслар олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Япония терма жамоаси бош мураббийи Го Оива ва футболчи Мао Хосоя иштирок этиб, Ўзбекистон U-23 жамоасига қарши кечадиган ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Мао Хосоя: - Жамоамнинг ярим финалга етиб келганидан жуда хурсандман. Ўзбекистонга қарши баҳс жуда қийин бўлади. Бу ўз уйида ўйнаётган жиддий рақиб.

Умид қиламанки, биз ўйинга яхши тайёргалик кўрамиз. Финал йўлида кучлиларни мағлуб этиш керак. Ўзбекистонни мағлуб эта оламиз, деб ўйлайман. Ҳужумкор футбол бизнинг услубимиз. Мен буни ўзгартиришни истамайман.

Мақсад сифатида биз мусобақа шоҳсупасига чиқишни истаймиз. Бунинг учун қўлдан келганча ҳаракат қиламиз. Рақибимиз яхши футболчиларга эга. Биз уларни ҳурмат қиламиз. Бизни кучли рақиб кутиб турибди.

Мен учун, мухлисларнинг Ўзбекистонни қўллаб-қувватлаши нормал даражада. Ортиқча ҳаракатлар бу фақат ҳиссиётларнинг жунбушга келиши сабаб юзага келди.

Ўзбекистонлик футболчиларда тезлик, техника ва жамоавий ўйин ажойиб тарзда йўлга қўйилган. Уларнинг барча чизиғи кучли. Битта позицияни ажратиб кўрсатмаган бўлардим.

Мао Хосоя: - Ироққа қарши учрашувда нималар бўлганини эшитдим. Мухлислар ҳақида гапиришни тўғри, деб билмайман. Фақат беллашув ҳақида бош қотиришимиз керак, менимча.

Юқори савиядаги жамоаларга қарши кураш олиб бордик. Ўзбекистон билан ўйин кутиб турибди. Саудия Арабистони, Жанубий Корея ёки Ўзбекистон орасидан кимнидир ажратиб кўрсатмаган бўлардим. Барча жамоалар ўзига яраша кучли.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Япония U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистонлик футболчиларда тезлик, техника ва жамоавий ўйин ажойиб тарзда йўлга қўйилган"