13:20 / 14.06.2022
1 347

Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Ким финалда ўйнашини вақт кўрсатади"

Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Ким финалда ўйнашини вақт кўрсатади"
Эртага мамлакатимизда давом этаётган футбол бўйича U-23 Осиё кубогининг ярим финал учрашувларига старт берилади.

Бугун “Бунёдкор” стадионида мазкур баҳслар олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Саудия Арабистони терма жамоаси бош мураббийи Саад ал-Шаҳри ва футболчи Ҳамад Турки Ал-Туҳайфан иштирок этиб, Австралия U-23 жамоасига қарши кечадиган ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Мураббий: - Авваламбор, ярим финалга чиққан жамоаларни табриклайман. Шунингдек, Австралия асосий жамоасини мундиалга йўл олгани билан қутлайман. Ҳамма қатори биз ҳам финалга чиқишни ва ғолиб бўлишни истаймиз.

Рақибимиз қанчалик кучли бўлмасин, биз мақсадимиз йўлида курашишдан қайтмаймиз. Чемпион бўлиш бизнинг асосий мақсадимиз.

Биз ҳам, Австралия ҳам ўрганса бўладиган жамоамиз. Яъни услуб борасида янгиликлар қилмайдиган икки терма ўзаро тўқнаш келади. Рақибимизнинг кучли эканини биламиз ва шунга яраша тайёргарлик кўрамиз. Иншааллоҳ, биз финалга чиқамиз.

Иккинчи ярим финалда ким ғолиб бўлишини айта олмайман. Учрашув якунидан кейин бу аниқ бўлади. Ўзбекистон ҳам, Япония ҳам ажойиб жамоа. Олдиндан бир нима дея олмайман.

Футболчи: - Мураббий айтганидек беллашувга қизғин тайёргарлик кўрмоқдамиз. Биз эртага ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатишимиз керак. Бу биз учун жуда муҳим баҳс.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Ким финалда ўйнашини вақт кўрсатади"