Эртага 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги ярим финалидан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда Япония олимпия терма жамоалари баҳси бўлиб ўтади.
Ўзбекистон чорак финалда Ироқ билан куч синашди. 12-дақиқада Абдувоҳид Неъматов ўз жарима майдони ичида тўпни тезроқ шерикларига етказиб бермоқчи бўлганида рақиб футболчиси унга тўсқинлик қилди. Унинг провакациясига учган посбон тирсаги билан рақибни уриб юборди. Натижада ВАРга мурожаат қилган ҳакам вакилимизни четлатди.
Шундан сўнг стадиондаги мухлислар Ироқ вакиллари ва ҳакамларга тош отишди. Афсуски, майдонга отилган жисмлар ўзбекистонлик фотограф ва хорижлик видеооператорга шикаст етказди.
Ўйин анча вақт тўхтатиб турилди. Футболчилар ишқибозларни тинчлантиришга уринди. Бироз вақт ўтгач учрашув давом эттирилди. Ўйиндан сўнг Ўзбекистон U-23 терма жамоаси иштирокидаги ярим финал беллашуви мухлисларсиз ўтказилиши мумкинлиги борасида хабарлар тарқалди. Осиё футбол конфедерацияси ҳали бу ҳақда расмий маълумот бермади.
Бугун ярим финаллардан олдин матбуот анжуманлари ташкил этилди. Тимур Кападзе ва терма жамоаси сардори Жасур Жалолиддинов журналистлар саволларига жавоб бериб бўлгач, майдоннинг ҳолатини ўрганди. Шу пайт стадион ходимлари трибуналарни тозалаётганди. Бу ҳолатдан эртага мухлислар аренага қўйилишини тахмин / умид қилиш мумкин. Балки акси кузатилар?! Барибир барчаси ОФКнинг якуний қарорига боғлиқ. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)