date
views 2 118

Ўзбек йигитлари бугун жиддий рақибга қарши қаҳрамонлик кўрсатиши лозим!

Ўзбек йигитлари бугун жиддий рақибга қарши қаҳрамонлик кўрсатиши лозим!
Бугун 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубогида ярим финал учрашувлари бошланади.

Дастлаб, 18:00 да старт оладиган баҳсда Саудия Арабистони ҳамда Австралия олимпия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Беллашув "Пахтакор" стадионида ўтказилади.

Шунингдек, иккинчи ярим финалчи номи Ўзбекистон - Япония ўйини орқали аниқланади. Биз учун ўта муҳим баҳсга "Бунёдкор" аренаси мезбонлик қилади. Ушбу қарама-қаршилик 21:00 да бошланиши режалаштирилган.

Аввалроқ, ўзбекистонлик мухлислар "кунчиқар юрт вакиллари"га қарши учрашувда футболчиларимизга ёрдам бера олмаслиги ҳақида расмий хабар берилди. Шу сабаб Темур Кападзе шогирдларидан том маънода қаҳрамонлик кутиб қоламиз!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбек йигитлари бугун жиддий рақибга қарши қаҳрамонлик кўрсатиши лозим!