Элдор Шомуродов бугунги кунда Ўзбекистоннинг энг машҳур ва энг кучли футболчиси эканига шубҳа йўқ. Ўтган мавсумда ҳужумчимизнинг клуб миқёсидаги ишлари ўзи истаган ва мухлислар кутган даражада бўлмади.
“Рома” – Италиянинг буюк клуби бўлиш баробарида муҳити жуда мураккаб жамоадир.
Тўғри, Элдор ички рақобатда “Челси” юлдузи Тэмми Абрахамга ютқазди. Янада аниқроғи, ўз салоҳиятини кўрсатиш учун етарли имкониятга эга бўлмади. Жозе Моуриньо келаси мавсумда ҳам ўзбек футболчисини синаб кўришга қарор қилган чоғи, Элдорни Римда қолдиришини эълон қилди. Ҳужумчимизга Италия, Испания, Германия ва Франция клубларидан қизиқиш бўлаётгани ҳам хабар қилинганини унутмаслик лозим.
Биз учун қувонарли томони шундаки, кейирги пайтда Шомуродовнинг халқаро фаолияти, яъни терма жамоадаги ўйини очилиб, кўрсаткичлари ошиб бормоқда. Бунда европача футбол ҳавосидан баҳра олаётганининг ҳам ҳиссаси катта экани сир эмас.
Элдор Шомуродовнинг Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги натижаларини кўриб чиқамиз.
Истеъдодли футболчимиз мамлакатимиз бош жамоасидаги дебютини 2015 йил 3 сентябрь куни Яманга қарши ўйинда нишонлади. Бир ҳафтадан кейин термадаги учинчи ўйинида Баҳрайн дарвозасини ишғол қилиб, халқаро майдондаги дебют голини нишонлади. Шундан кейин Элдор “Бунёдкор” ва “Ростов”да ўйнаб юрган кезлари ҳам мунтазам терма жамоадан чақирув олди. Бу пайтга келиб, голлари сонини 18 тага етказиб олди.
Шомуродов 2020 йилнинг 1 октябрида кучли бешлик чемпионатларидан А Серия вакили “Женоа” жамоасига кўчиб ўтди.
Ҳужумчимиз Италия футболини ўзлаштириш баробарида терма жамоамиздаги мавқеини ҳам ошириб борди. Европача футбол таъсирида Элдорнинг мамлакатимиз бош жамоасидаги самарадорлигида ҳам ўсиш кескин сезила бошлади. Буни маҳоратли футболчимиз сўнгги бир ярим йил ичида 12 та гол урганидан ҳам билиб олса бўлади.
Бугунги кунга келиб, Элдор Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоасида 56 та ўйинда рақиблар дарвозасини 30 маротаба ишғол қилгани www.transfermarkt.world порталида қайд этилган. Шулардан иккитаси хет-трик ва олтитаси дубль экани ҳам қизиқарли маълумот эканини айтиш мумкин.
Хўш, Шомуродов терма жамоа ҳужумчиси сифатида қайси мамлакатлар терма жамоалари дарвозасини ишғол қилган?
Ҳозир шу ҳақда маълумот берамиз.
Элдор фаолияти давомида Осиё, Африка, Америка, Европа қитъалари терма жамоалари посбонларини ожиз қолдира олган. Хусусан, ўртоқлик ва расмий учрашувларда Шомуродов Баҳрайн, Канада, Ироқ, Грузия, Уммон, Туркманистон, Япония, Хитой, Сурия, Яман, Сингапур, Саудия Арабистони, Фаластин, Эрон, Швеция, Жанубий Судан, Қирғизистон, Уганда ва Мальдив ороллари терма жамоалари дарвозасига йўл топа олган.
Айниқса, Уганда ва Мальдивга қарши ўйинларда терма жамоамиз сардори хет-трик қайд этгани аҳамиятли.
Элдор Шомуродов тез орада Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихида энг кўп гол урган футболчи сифатида рекорд ўрнатиши кутилмоқда. Ҳозиргача, Максим Шацких қайд этиган рекорд сақланиб турибди. Киевнинг “Динамо”сида порлаган ҳужумчи мамлакатимиз асосий жамоаси учун 15 йил тўп тепиб, жами 61 та учрашувда ўз ҳисобига 34 та гол ёздириб қўйди.
Бош жамоа сафида 98 маротаба майдонга тушган Александр Гейнрих Шацкихнинг рекордини йўққа чиқариши кутилганди. Лекин машҳур ҳужумчимиз 32 та гол билан фаолиятини якунлади.
Ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимов майдон марказида тўп тепганига қарамай, гол уриш бобида ҳужумчиларлан қолишмайди. Ўз даврининг энг кучли плеймейкери Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосида 66 та ўйинда 31 та тўп киритган.
Элдор Шомуродов мальдивликлар дарвозасини уч бор ишғол қилганидан кейин голлари сонини 30 тага етказиб, тўпурарлар рейтингида тўртинчи ўринга кўтарилиб олди. Энди бўлажак баҳсларда яна тўртта аниқ зарба билан Максим Шацкихнинг рекордини янгилаши ва бешинчи голи Элдорни яққол рекордчига айлантириши кутилмоқда. Демак, Элдорни олдинда катта марралар кутиб турибди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади