05:36 / 16.06.2022
1 989

Япония бош мураббийи Ўзбекистондан учралган мағлубият ҳақида нималар деди?

Япония бош мураббийи Ўзбекистондан учралган мағлубият ҳақида нималар деди?
Ўзбекистонга қарши баҳсдан кейинги матбуот анжуманида Япония бош мураббийи Го Оива ҳамда ОФК томонидан учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Жоэль Фужита қатнашди.

"Ўзбекистон терма жамоасини ўрганиб чиққандик. Бу индивидуал кучли жамоа. Бугунги мағлубият биз учун аламли бўлди. Энди учинчи ўрин учун баҳсга тайёргарлик кўрамиз",- деди Го Оива.

"Иккита гол ўтказиб юбордик. Биринчи голдан кейин ҳисобни тенглаштиришимиз мумкин эди. Ўз футболимизни кўрсата олмадик. Тезкор ҳужумларга ўтишда қийналдик", - деди ўйиннинг энг яхши футболчиси Жоэль Фужита.

- Чорак финалда Жанубий Кореяга қарши баҳсда сизларда барчаси ўхшаганди. Бугун эса иккинчи таймда шогирдларингизнинг кучи қолмади. Нимага?
- Шогирдларим бу баҳсга жуда яхши тайёргарлик кўрганди. Бироқ бу етарли бўлмади. Илк дақиқалардан ўзимиз режалаштирган ўйинни кўрсата олмадик. Шунга қарамай, тайёргарлигимиз жойида эди. Иккита тўп фарқи билан мағлуб бўлишимизни кутмагандим. Албатта, натижадан афсусдаман.

Рақиб тактик жиҳатдан кучли ва интенсив футбол намойиш этди. Улар бир неча жабҳадан биздан кучлироқ кўринди.

- Бугун жамоангиз ўйинида нима ўхшамади?
- Баҳсни ёмон бошладик ҳамда иккинчи таймда вазиятни ўнглашга интилдик. Афсуски бу амалга ошмади.

- Бугун сизни энг яхши футболчи деб топишларини кутганмидингиз?
Жоэль Фужита
: - Тўғриси энг яхши деб топишганидан хурсандман, аммо бугун энг яхши ўйинимни кўрсатмадим. Бу ғалаба учун етарли бўлмади. Рақиб ҳам кучли эди.

- Жалолиддиновнинг голи ҳақида нима дея оласиз?
Жоэль Фужита: - Бу кутилмаган гол бўлди. Ўйинга қарасангиз, гол ўтказишга лойиқ эмасдик. Аммо барча айб ўзимизда.

- Жамоангизни бу мусобақадаги иштирокини қандай баҳолайсиз?
- Биз бу ерга тажриба тўплаш учун келмадик. Биз ғалаба қозониш учун келгандик. Менимча ёмон натижа қайд этмадик. Турнир давомида футболчиларим анча ўсишди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Япония бош мураббийи Ўзбекистондан учралган мағлубият ҳақида нималар деди?