
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси юртимизда бўлиб ўтаётган U-23 Осиё Кубоги финалига йўлланма олди. Ярим финал баҳсида япониялик тенгқурларига имконият қолдирмаган футболчиларимиз бош соврин учун Саудия Арабистони U-23 терма жамоаси билан кураш олиб боришади. Биз бу борада ярим ҳимоячимиз Абдурауф Бўриевнинг фикрларини тингладик.
"Япония ҳар томонлама кучли жамоа эди, лекин омад бизга кулиб боқди. Кеча икки жамоа ҳам босим қилди. Бундай пайтда кўпроқ ақлга таяниб иш тутиш керак. Барибир ҳимоядан олдинга ўтишда қийналдик. Кичик паслар билан ёриб ўтиш осон эмасди.
Ўзимизни мухлисларсиз ўйнагандек ҳис қилмадик. Ташқаридан ҳайқириқлари эшитилиб турди.
Саудия Арабистони билан ўйинга қадар тикланишга ҳаракат қиламиз. Улардан юз фоиз аламимиз бор. Рақиб бунга тайёр турсин. Худо хоҳласа, бош совринни Ўзбекистонда олиб қоламиз", – деди Абдурауф Бўриев.
Эслатиб ўтамиз, финал учрашуви 19 июнь куни "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 18:00 да старт олади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар