
Фото: Championat.com
The Guardian нашри Қатардаги жаҳон чемпионатида ғолибликка асосий даъвогарлар рўйхатини тузди.
Инглиз нашри назарида, Аргентина — фаворит. «Кумуш юрт» жамоаси саралашда умуман мағлубият нималигини билмади, ўйинлари барқарор. Қолаверса, илк марта ўтказилган Финалиссимада Европа чемпиони Италияни қақшатқич мағлубиятга учратди. Месси эса ўйиндан-ўйинга очилмоқда.
Мундиал совринига даъвогарлар рўйхатида иккинчи — Бразилия, учинчи — Испания кўрсатилган. Нидерландия ва Германия — кучли бешликда.
Нашр ўз мамлакати жамоасидан кўп нарса кутмаяпти: Англия даъвогарлар рўйхатида — 10-ўринда.
Етакчи ўнлик эса қуйидагича:
1. Аргентина
2. Бразилия
3. Испания
4. Нидерландия
5. Германия
6. Франция
7. Дания
8. Бельгия
9. Португалия
10. Англия.
Қатар-2022 ўйинлари 21 ноябрдан 18 декабргача бўлиб ўтади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар