Эртага мамлакатимизда давом этаётган футбол бўйича U-23 Осиё кубогида 3-ўрин учун ўйин бўлиб ўтади.
Бугун “Бунёдкор” стадионида мазкур баҳслар олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Австралия терма жамоаси бош мураббийи Тревор Морган ва футболчи Жошуа Роулинс иштирок этиб, Япония U-23 жамоасига қарши кечадиган ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
Мураббий: - Биз Японияга қарши ўйнашдан мамнунмиз. Улар ҳужумкор ва чиройли ўйин кўрсатишади. Бу каби жамоалар билан майдонда куч синашиш қизиқарли бўлиб келган. Рақибимиз техник футбол кўрсатади. Улар ривожланган ва ривожланишда давом этмоқда.
Биз ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Рақибнинг заиф томонларига камроқ эътибор қаратамиз. Бу охирги баҳс ва унда кучимизни кўрсатишимиз керак.
Миллий жамоада ўйнашни истаган футболчилар мазкур баҳсда ўзини кўрсатиши керак. Кераксиз учрашувлар бўлмайди. Ҳар бир беллашув биз учун қадрли.
Футболчи: - Майдонда ғалаба учун майдонга тушамиз. Ҳар сафар бизнинг мақсадимиз шундай бўлади. Баъзида режа амалга ошади, баъзида эса... Ярим финал тугади. Энди биз бронза медаллари ҳақида ўйлашимиз керак. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади