Футбол бўйича U-23 Осиё Кубоги—2022 мусобақасининг финалида Ўзбекистон U-23 ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўзаро тўқнаш келади.
«Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтадиган ўйинга мухлислар чипта харид қилган ҳолда кириши мумкин бўлади. Қайд этилишича, чипталар 17 июнь кунидан сотувга чиқарилади. «Уларнинг нархи секторга қараб 100, 50 ва 25 минг сўмдан сотилиши режалаштирилган», — дея ёзмоқда ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев
Чипталар электрон шаклда сотувга чиқарилиши кутилмоқда. Қайд этиш керак, U-23 Осиё Кубоги—2022 ўйинлари учун кириш чипталари шу вақтга қадар текин бўлган эди.
Ўзбекистон U-23 термасининг ярим финалда Японияга қарши ўйини стадионда мухлисларсиз ўтказилди. Бунга чорак финал баҳсида Ироққа қарши учрашувда мухлисларнинг тартибсизлиги сабаб бўлганди. ОФК бу учун ЎФАни 50 минг доллар жарима ва ярим финал ўйинини мухлисларсиз ўтказиш жазосини тайинлади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 ва Саудия Арабистони U-23 терма жамоалари ўртасидаги финал баҳси 19 июнь куни 18:00 да бошланади. Учрашув «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади