ФИФА шу кунларда 2023 йилги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати БААда ўтказилишини эълон қилади. Қарор анча олдин қабул қилинган эди. Фақат расмиятчилик қолди.
Шундай экан, 2023 йилнинг февралида ОФК Чемпионлар лигаси ўйинлари ўтказилмайди. Биринчидан, ФИФА учун ОФК клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этадиган вакилини аниқлаб олиши керак. Олдинги турнир ғолиби ("Ал Ҳилол")нинг иштирок этиш варианти эса ФИФАни қониқтирмайди. Ҳатто, бу ФИФАни қониқтирганда ҳам, ОЧЛнинг ғарбий минтақасидаги ўйинлар февралда ўтказилмасди, сабаби "Ал Ҳилол" бир вақтнинг ўзида иккита турнирда иштирок эта олмайди. Иккинчидан, иккита клублар ўртасидаги ЖЧга бир хил клубни жўнатиш Осиёнинг бошқа жамоаларига адолатсизлик бўлар эди. Бу ҳам спорт, ҳам молиявий нуқтаи назардан адолатсизлик.
ОФК эндиликда Чемпионлар лигаси мусобақасини якунлаш учун календардан янги саналарни қидирмоқда. Жаҳон чемпионатининг 18 ноябрда бошланиши ҳисобга олинса, иккита асосий вариант бор — 2022 йилнинг сентябрь ёки 2023 йилнинг январь ойи. Аммо, иккинчи вариантга БАА ва Саудия Арабистони вакиллари фаол тарзда қаршилик қилишмоқда. Уларга Чемпионлар лигаси ўйинлари январь ойида Ироқда бўлиб ўтадиган Кўрфаз Кубоги мусобақасига тўғри келиб қолиши мумкинлиги ёқмаяпти.
Шундай экан, 2022 йилнинг сентябрь ойи Чемпионлар лигаси ўйинлари учун энг мақбул вақтга ўхшайди ва "Насаф" айнан шу вақтга ҳозирлик кўриши керак", - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади