Криштиану Роналду "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин. Ҳужумчига "Рома" эшиклари очиқ. Бу ҳақда La Repubblica хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, МЮнинг янги бош мураббий Эрик тен Хаг қўлламоқчи бўлган услубга португалиялик юлдуз тўғри келмайди.
“Манчестер Юнайтед” келаси мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этмаслигини инобатга олсак, ҳужумчининг агенти Хорхе Мендес мижози учун янги клуб излаш билан банд.
37 ёшли форвардга "Рома" қизиқиш билдирмоқда. Жозе Моурино билан бир йиллик ҳамкорликдан сўнг клуб вакиллари Роналдунинг трансфери “Рома” брендини ривожлантиришга катта ёрдам беради, деб ҳисоблайди.
Роналду учун Италиядаги солиқ режими муҳим рол ўйнаши мумкин - бу Европанинг бошқа мамлакатларига қараганда анча юмшоқроқ. Мендеснинг "Рома" билан мустаҳкам алоқалари бор, у клубга Жозе Моуриньо, Руй Патрисиу ва Сержиу Оливейрани олиб келган. "Рома" клуби спорт директори Тьягу Пинту яхши муносабатларга эга.
Бироқ Роналдунинг “Рома”га ўтишига тўсиқлар бор. Биринчидан, римликлар унга “Манчестер Юнайтед”даги каби йилига 23 миллион евро маош тўлай олмайди. "Рома"да аллақачон молиявий фейр-плей муаммолари бор. Иккинчидан, «Рома» ҳам «Манчестер Юнайтед» каби кейинги мавсумда Европа Лигасида ўйнайди. Бу турнир Роналдуни ўзига тортмайди.
Португалияликнинг фаолиятини давом эттиришнинг яна бир варианти - Чемпионлар лигасида ўйнайдиган "Спортинг"га қайтиш.
Ўтган мавсумда Роналду "Манчестер Юнайтед" сафида барча мусобақаларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол урди ва 3 та ассистни амалга оширди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади