Хабарингиз бор юртимизда U-23 Осиё кубоги баҳслари якунланмоқда ва бир неча соатлар олдин ушбу турнирнинг 3-ўрин учун Япония - Австралия (3:0) учрашуви бўлиб ўтди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Япония жамоаси бош мураббийи Го Оива ва учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Даики Матсуока иштирок этишди.
- Ўйлашимча Япония жамоаси бугун турнирдаги ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатди. Муваффақиятли ўйин идеал режа асосида ишлангани учун рўй бердими?
- Ярим финалда мағлуб бўлганимиздан шок ҳолатига тушиб қолдик. Чунки ушбу турнир чемпиони бўлмоқчи эдик. Ушбу ўйинга тайёргарлик кўраётганда шогирдларимга ўзларини қўлга олиши кераклигини тушунтирдим. Футболчилар гапларимдан яхши хулоса чиқарганини кўрдим ва бундан мамнунман. Бу турнирда 3-ўринни қўлга киритдик ва минимум вазифамизни уддаладик.
- Бу ерда 20 кундан бери истиқомат қиляпсиз. Айтингчи бизнинг юртимизда сизга нима ёқди ва нима ёқмади?
- Биринчи ўринда шуни айтишим керак, ўзбек халқи жуда меҳмондўст экан. Мен Ўзбекистон футбол ассоциясига ва барча ташкилотчиларга раҳмат айтиб қоламан. Улар бу турнирда ҳаммаси аъло бўлиши учун жуда кўп тер тўкишди. Албатта сизга (таҳ. сайтимиз мухбири Учқун Азимов) бизга шундай ажойиб саволлар бериб, биз билан ҳар доим мулоқотда бўлганингиз учун раҳмат айтаман. Умид қиламанки бу ерга яна бошқа турнирларда қатнашиш учун қайтамиз.
- Жамоангиз Ўзбекистон билан ўйнади ва мағлуб бўлди. Мураббий сифатида бу жамоанинг кучи қанчалик эканлигини биласиз. Сизнинг фикрингизча эртага финалда ким ғалаба қозонади?
- Тан оламан ярим финалда бизга жуда қийин бўлди. Ким ғалаба қозонишини билмайман, аммо Ўзбекистонга мухлислик қиламан. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади