“Рома”нинг энг истеъдодли ўйинчиларидан бири Николо Дзаньолонинг Sport Week нашрига берган интервьюсида айтган гаплари клуб раҳбариятига қаттиқ ботди ва ўйинчи энди ўзига бошқа жамоа топиши керак, - деб ёзмоқда Италия нашрлари.
Дзаньоло ўзига қизиқиш билдираётган “Ювентус” ва “Милан”ни мақтаган ҳолда, бу икки жамоадан фарқли равишда “Рома”ни топ-клублар қаторига қўша олмаслигини таъкидлаган. Унинг бу гапи клуб раҳбарияти ва ашаддий мухлисларни жунбушга келтирди.
Футболчининг гапини ҳазм қила олмаётган мухлислар ижтимоий тармоқларда “Агар сен “Рома”ни бошқа жамоага ўтиш учун бир босқич санасанг, чиқиш эшиклари олдингда”, деган маънодаги хитобларни ёзмоқда.
Николо Дзаньолонинг “Рома” билан яна икки йиллик шартномаси бор. Ўйинчи билан янги битим борасидаги музокаралар ижобий натижа бермаяпти. Шунингдек, клуб мутасаддилари 22 ёшли футболчини арзон сотиб қўйишдан ҳам чўчимоқда.
Рим клуби хўжайинлари Дзаньоло учун 55-60 миллион евро талаб қилмоқда. Ўйинчига даъвогар бўлган “Ювентус” ҳам, “Милан” ҳам бу суммани кўтара олмайди. Бу трансферни амалга оширишга фақатгина “Ньюкасл” қодир. Бироқ, Дзаньолонинг ўзи Италиядан ташқарига чиқмоқи эмас, деб ёзмоқда Италия газеталари.
“Рома” раҳбарияти Николо Дзаньоло масаласи жамоа муҳитига салбий таъсир ўтказишидан хавотирга тушгани айтилмоқда.
Дзаньоло ўтган мавсумда барча турнирларда 42 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 8 марта ишғол қилди ва тўққиста ассистни амалга оширди.
УЕФАнинг янги турнири – Конференциялар лигаси финалида унинг “Фейеноорд” дарвозасига киритган ягона голи Жозе Моуриньо жамоасига илк совринни тақдим этди.
Дарвозабон Римни тарк этади
“Рома”нинг иккинчи дарвозабони Даниэл Фузато тез орада жамоасини алмаштириши кутилмоқда. 24 ёшли бразилиялик голкиперга Испания Сегундасининг “Ибица” жамоасидан жиддий чорлов бўлмоқда.
Римликлар Фузатони 2018 йили Бразилиянинг “Палмейрас” клубидан 500 минг еврога харид қилган эди. Ёш дарвозабон “Рома”нинг асосий таркибига кира олмади.
Фузато якунланган мавсумда Конференциялар лигасида битта ўйинда қатнашиб, ўз дарвозасидан иккита тўп олиб чиқди.
“Рома” яқинда “Бенфика”дан 22 ёшли сербиялик дарвозабон Миле Свиларни трансфер қилганидан кейин Фузато Италия пойтахтини тарк этишга қарор қилди.
Моуриньога керак бўлмай қолган ўйинчини уч жамоа чақиряпти
Ўтган мавсумнинг биринчи ярмида Жозе Моуриньо ишончини оқламаган Риккардо Калафьори январда “Женоа”га ижарага жўнатилган эди.
Португалиялик мутахассис бошчилигидаги мураббийлар штаби келаси мавсумда ҳам 20 ёшли ўйинчига ишонч билдирмайдиган бўлди.
Моуриньо жамоага Неманья Матч келгани ва “Лилль” вакили Мехмет Зеки Челикнинг трансфери деярли ҳал бўлганини инобатга олиб, ёш футболчинига асосий таркибдан жой бермоқчи эмас.
Маълумотларга қараганда, истеъдодли футболчига “Кремонезе” ва “Салернитана” жиддий қизиқиш билдиряпти. Бундан ташқари, Швейцариянинг “Базель” клуби ҳам Калафьорига таркибидан жой беришга тайёр. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади