21:47 / 19.06.2022
1 240

Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Ҳимояда тартибли ва кучли ўйин намойиш эта олдик"

Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Ҳимояда тартибли ва кучли ўйин намойиш эта олдик"
U-23 Осиё Кубоги финал беллашувидан сўнг Саудия Арабистони бош мураббийи Садд Ал Шеҳри ва учрашувнинг энг яхши футболчиси Ферас Ал Байкан матбуот анжуманида қатнашди.

"Жамоамиз ва бизнинг ғалабамизни кутган барчани муваффақият билан табриклайман. Жуда қийин ўйин бўлди. Бу финалга хос ва кутилган ҳолат. Мухлислар мезбон жамоани ажойиб қўллаб-қувватлаб турди. Шундай бўлса ҳам, ўйинчиларим олдиларига қўйилган вазифани уддалашди. Бунинг учун уларга раҳмат айтаман", – деди мураббий.

"Биз учун жуда қийин бўлди. Ютишимиз лозим бўлган учрашувда олдимизга қўйилган мақсадга ета олдик. Чемпионлик билан барча жамоадошларим, мураббийлар ва яқинларимизни табриклаб қоламан", – деди футболчи.

- Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида қандай фикрдасиз?
- Кўриниб турибдики, Ўзбекистон термаси жуда кучли шаклланган. Мезбонлар Париж-2024 Олимпиадаси йўлида ажойиб жамоа тузгани кўриниб турибди. Ўз навбатида, биз ҳам энди бор эътиборимизни келгуси ушбу ёш тоифасидаги мусобақага қаратиб, Париж Олимпиадасига тайёргарликни бошлаймиз.

- Жамоангиз гол ўтказмай чемпион бўлгани ҳақида нима дея оласиз?
- Аввало, буларнинг барчаси Яратгандан. Қолаверса, ҳимояда тартибли ва кучли ўйин намойиш эта олдик. Рақибга қарши замонавий футболнинг барча йўналишлари бўйича тайёргарлик кўрамиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Ҳимояда тартибли ва кучли ўйин намойиш эта олдик"