1 555
Шота Арвеладзе Ўзбекистоннинг финалдаги мағлубияти ҳақида: "Кўз ёш тўкаётганини кўриш оғир, аммо таслим бўлмаслик керак"
Кеча Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Осиё чемпионати финалида ўз уйида Саудия Арабистонига мағлубиятга учраганини хазм қилиш қийин бўляпти, лекин начора буни тан олишга мажбурмиз.
Ўйинни ҳамма кўрди, хорижда ҳам кузатишди. Ўзбек футболига бефарқ бўлмаган ва “Пахтакор”даги фаолияти орқали ўзидан илиқ таассурот қолдирган Шота Арвеладзе ҳам терма жамоамизнинг мағлубияти туфайли бизнинг ҳолатимизни жуда яхши ҳис қилиб турибди. Айниқса, Темур Кападзенинг учрашувдан сўнг мағлубият сабабли кўз ёшларини тия олмагани акс этган видеоси бир зумда ҳамма жойга тарқалиб кетди. Шота Юстинович эса ушбу тасвирни кўргач, Sports.uz мухбирига қуйидагиларни айтди:
“Ростдан ҳам ушбу видеони кўриш қийин. Қачонки, ҳамма ғамдан йиғлаётган пайтда ҳеч кимга осон эмас. Айниқса, ўйинни юта олмаганлари учун уларни кўз ёш тўкаётганини кузатиш оғир.
Ўйлайманки, финалга етиб бориш ҳам ёмон натижа эмас. Аммо таслим бўлмасдан ишлашда давом этиш керак. Ҳали катта ғалабалар ҳам бўлади", - деди Арвеладзе. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади