Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа U-23 Осиё кубоги ғолибига йўллаган табригида мусобақа финалчиси Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ва турнир ташкилотчиси ЎФАни эътироф этди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
“Якшанба куни Ўзбекистон терма жамоаси ажойиб қатъият ва жамоавий маҳорат намойиш қилди. Бундан ташқари, ўзбекистонлик мухлислар финални ёрқин ўтишига ўз ҳиссаларини қўшишди. Ушбу мусобақада Ўзбекистон бизга ажойиб дақиқаларни тақдим этди. Бу “Оқ бўрилар”нинг жасоратли ҳаракати эди”, - деди ОФК раҳбари.
Шунингдек, Шайх Салмон мусобақани муваффақиятли ўтказишдаги меҳнат ва саъи-ҳаракатлари учун Ўзбекистон футбол ассосиацияси ҳамда Маҳаллий ташкилий қўмитани алоҳида қайд этди:
“AFC U23 Asian Cup™ Uzbekistan 2022 мусобақаси ОФКнинг барқарор ва нормал ҳаёт тарзига қайтаётганлигини кўрсатиб берди. Биз Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Маҳаллий ташкилий қўмитани чинакам эсда қоларли турнир ташкил этишда қатъият кўрсатгани учун олқишлашимиз керак”, - дейилади мактубда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади