Сўнги йилларда юртимизда профессионал боксга бўлган эътибор янада кучайди. Хусусан, Ўзбекистонда бокс бўйича янги промоутерлик компанияси - "Lift Promotions" иш бошлади.
Orginfo.uz сайти маълумотларига кўра, ушбу компания таъсисчиси Имамов Равшан Зуннунович (Rapid Pro Sports МЧЖ) бўлиб, компания раҳбари сифатида Шодиходжаев Акромходжа Алиходжаевич кўрсатилган.
Биздаги маълумотларга кўра, бу компанияга Ўзбекистон профессионал бокc федерациясия вице президенти Ғофур Раҳимов ҳомийлик қилади.
Компаниянинг илк мижозларидан бири эса Осиё ва жаҳон чемпиони Миразизбек Мирзаҳалиловдир.
"Ўзбекистонда иш бошлаган янги компания билан шартнома имзоладим. Худо хоҳласа келаси ой ўрталарига юртимизда бокс оқшоми ташкил этилади ва мен унда рингга кўтарилман", - дейди Мирзаҳалилов.
Бир сўз билан айтганда, бу каби компаниялар юртимизда профессионал бокс ривожига катта ҳисса қўшади, десак муболаға бўлмайди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади