«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа чемпионатга қадар яхши формада бўлиш учун янги мавсум олдидан бир нечта ўртоқлик ўйинлари ўтказмоқчи.
Рим жамоаси футболчилари таътилдан баҳраманд бўлмоқда. Баъзилари терма жамоа билан мусобақалардан эндигина қайтган бўлса, бошқалари Конференциялар Лигасидаги ғалабадан сўнг дарҳол таътилга чиққанди. Бироқ тез орада ёзги йиғинлар бошланади.
«Рома» учун янги мавсум бошланишига икки ҳафта вақт қолди: Тригориядаги дастлабки йиғиндан сўнг 4 июль куни жамоа Алгарвега учади ва у ерда 23 июлга қадар қолади.
Римликлар 13, 16 ва 19 июль кунлари ҳам ўртоқлик ўйинлари ўтказади. Португалиядаги йиғин учун тўлов, тахминан, 400 минг еврога тушади.
Терма жамоа ихтиёрида бўлган футболчилар 11 июлдан жамоага қўшилади. Асосий таркибда бир нечта Primavera футболчилари бўлиши кўзда тутилган, аммо бошқа таклифларни рад этса, жамоадан алоҳида машғулот ўтказишга мажбур бўладиган Амаду Диавара бўлмайди.
«Рома» Португалиядаги йиғин давомида 4 та ўртоқлик ўйини ўтказади: «Спортинг», «Ницца»га қарши, кейин эса португал ва испан жамоаларига қарши ўйинлар.
Тригорияда қуйи даражадаги рақибларга қарши синов ўйинлари режалаштирган бўлиб, чемпионат бошланишидан олдин, тахминан, 9 август куни Италияда яна бир ўртоқлик ўйини ўтказади. Моуриньо жамоани лигага юқори формада тайёр бўлиши учун дарҳол ўйинларни ўтказмоқчи. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади