Ўзбекистон футбол Ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов бугун терма жамоа мураббийлари ва ЎФА вакиллари учун катта йиғилиш ўтказди.
"Замонавий футболга етиб олишимиз учун ҳали кўп иш қилишимиз кераклигини англаб етдик. Осиё кубогида иккинчи ўринни олганимиздан ҳаволанишимиз керак эмас. Камчиликлар ҳам кўринди. Олдимизда 17 ва 20 ёшли футболчилар иштирокида жиддий мусобақа турибди. Сизлардан ҳам Кападзенинг жамоасига ўхшаб мана шундай сифатли ўйин кўрсатишингларни сўрайман. Умид қиламан, фақат истеъдодли футболчилар топилган ҳолда таркибдан жой олишади", - дейди Абдусалом Азизов.
Осиё кубогини ўтказишда ёрдам қилганлиги учун, ЎФА президенти Тошкент ва Қашқадарё вилояти футбол ассоциациялари ва уларнинг президентлари, шунингдек, "Пахтакор", "Бунёдкор" ва "Насаф" жамоаларини ҳам эслаб ўтди. Ундан ташқари МТЖ ўйинлари иштирокидаги ўйинларни бекаму-кўст ўтказганига Наманган вилоятига ҳам миннатдорчилик билдирилди.
Ўз сўзларини якунлаган Абдусалом Азизов, йиғилган мутахассислардан кейинги фаолият ҳақида фикр сўради. Шу ўринда Сречко Катанец ҳам ўтган мусобақа ҳақида тўхталиб, кейинчалик терма жамоа ўйинларига бўлган муносабатни янада оширишни сўради.
"Олдимизда катта мақсад бор, барчамиз биргаликда амалга оширган натижамиз бошланиши бўлиши керак. Бугунги кунда ОТЖ учун яратилган шароит учун раҳмат айтган ҳолда, ўз камчиликларимиздан тўғри хулоса чиқариб, бундан ҳам кучли бўлишга ҳаракат қиламиз", - дейди Тимур Кападзе.
Мураббийларнинг фикрини тинглаган раҳбар, мухлислар ҳақида тўхталмай ўтмади:
- Сўнгги йилларда бундай ажиотажни кўрмаган эдик. Терма жамоамиз ўз ўйинлари билан мухлисларни стадионга қайтара олди, бу катта масъулият беради. Энди уларнинг ҳурматини жойига қўйган ҳолда, масъулият билан ишга ёндошишимиз керак.
Йиғилишда Абдусалом Азизов ЎФА ходимларидан керакли ҳисоботни тинглаб бошқа қатор масалаларни ҳам муҳокама қилди.
Раҳбар ЎФАнинг халқаро бўлимидан терма жамоа учун яхши савиядаги кучли рақибларни топиш кераклигини айтиб ўтди:
- Биз доим бир хил рақиблар билан ўйнаймиз. Кейинги рақибларимиз терма жамоамиздан кучли бўлиши керак. Шунда биз сифатга эришамиз, илтимос, ўз вазифангизга масъулият билан ёндошинг! “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди