09:23 / 22.06.2022
913

Виктор Карпенко: "Фақатгина охирги 4 кунда тўлиқ таркиб билан шуғулландик"

Виктор Карпенко: "Фақатгина охирги 4 кунда тўлиқ таркиб билан шуғулландик"
Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Қўқон-1912" (1:1) учрашувидан сўнг матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унинг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Виктор Карпенко қатнашди.

Ўйин ҳақида
- Ўйин ҳақида тўхталсам, мухлисларга раҳмат айтмоқчиман. Сўнгги дақиқага қадар қўллаб-қувватлашди. Йигитларни ҳам эътироф этмоқчиман. Гол ўтказиб юборишганига қарамай, тўхтаб қолишмади. Ўйин дурангга муносиб эди. Нимадир ўхшади ёки ўхшамади. Биринчи гол ўтказиб юбордик, кейин мувозанатни тикладик. Қўлимизни туширмаймиз. Олдинга қараб интилишда давом этамиз.

- Бугун "Бунёдкор"да умуман ўйин сурати, сифати кўзга ташланмади. Ҳар ҳолда танаффусдан олдин жамоанинг ўйинида мазмун бор эди. Боз устига мезбон мақомида бундай тўп тепишни тушунолмадик...
- Ўйин суратига келсак, жамоа охирги 4 кунда тўлиқ йиғилди. Шу вақт ичида тўлиқ таркиб билан шуғулландик. Чунки терма жамоада футболчиларимиз кўп эди.Тожикистон, Қирғизистон, Ўзбекистоннинг турли ёш тоифаларидаги терма жамоаларидан футболчилар қайтишди. Рақибнинг ўйинларини кўрдик, улар кўпроқ тўпни назорат қилишганида мағлубиятга учрашган. Режалаштирганларимиз ўхшамади. Захираларни амалга оширдик. Якунда дуранг бўлди.

- Ёзда таркибда ўзгаришлар бўладими?
- Бу борада иш олиб бориляпти. Таркибни қарасак, бугун 4 та ёш футболчи майдонга тушди. Жамоани тажрибали футболчилар билан тўлдириш борасидаги истакларимизни раҳбарият инобатга олса, иккинчи даврада ўзгариш рўй бериши мумкин.

- Темурхўжа Абдухолиқовга қизиқиш билдирган экансиз. У билан бу борада гаплашдингизми?
- Бу шунчаки миш-миш. Темурхўжа билан гаплашмадим. Ҳаттоки, телефон орқали ҳам мулоқот бўлмади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Виктор Карпенко: "Фақатгина охирги 4 кунда тўлиқ таркиб билан шуғулландик"