Суперлиганинг 12-турида "Олимпик"ка қарши баҳсдан кейин АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.
- Ўйинни барча ўзи тахлил қилса ҳам бўларди. Менимча, биз бошқа сайёрадан келганмиз. Кийим алмаштириш хонасида йигитларга нима бўлишидан қатъий назар охиригача курашишимиз кераклигини айтгандим. "Олимпик"ни ғалаба билан табриклайман. Бу ўйин энди тарих, кейинги ўйинга тайёрланамиз. Афсус, кейинги ўйинни Сардор Раҳмонов ўтказиб юборади. Мурод Тошматов жароҳат олди.
- Мурод Тошматовнинг ҳолати қандай?
- Шифокорлар кўригини кутамиз. Бу тиббий кўрикдан кейин маълум бўлади. Унинг тиззасида жароҳат бор. Барчаси эрталаб аниқ бўлди.
- Миржалол Қосимов персонажидан доимо юқори натижалар, ғалабалар кутишади. Бу Сиз учун қанчалик даражада босим беради?
- Ўзим олдимга доимо юқори мақсадни қўяман. Доимо юқори ўринларда бўлишни истайман, шунинг учун курашаман. Аммо бу футбол, доим ҳам ўхшайвермайди. Барчаси майдондаги ўйинда ҳал бўлади.
- Мухлислар "Олимпик" ва "Насаф"нинг ўйинини бир-бирига қиёслашади, яъни, ўйин услуб бир-бирига яқин дейишади. Бунга қандай фикрдасиз?
- Доим ҳам ўйин бир хил чиқавермайди. "Олимпик" келажак учун тайёрланаётган жамоа. Уларнинг олдига олий мақсад қўйилган. Улар шу йўл орқали ўз вазифасини бажариши керак. Йигитлар шу ўйинлар орқали тобланиб бориб, Олимпиада саралаш ўйинларида ўзини кўрсатиб, мусобақага йўлланма олиши керак. Шу сабабли таркибда бир хил ёшдаги иқтидорли футболчилар йиғилган. Балки шу сабабли икки жамоанинг ўйини ўхшашдир. Темур Кападзени ҳам биламиз. У доимо тўп билан бирга бўлишни, қисқа паслар орқали жамоасини ўйнатишни талаб қилади. Уларнинг орасидаги фарқ бир ёш. Балки таркибда тажрибали футболчилар бўлганида албатта, плюс бўларди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар