date
views 1 275

Сардор Рашидов фаолиятини Қатарда давом эттиради

Сардор Рашидов фаолиятини Қатарда давом эттиради
"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов фаолиятини Қатар Юлдузлар Лигасида давом эттиради. Ўтган мавсумда 6-ўринни эгаллаган "Умм Салал" клуби Рашидовни ўз сафига қўшиб олди.

Сардор кеча "Пахтакор"нинг "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабасига ўз голи билан ҳисса қўшганди. Трансфер нархи ҳақида маълумот берилмаган.

Transfermarkt портали футболчининг қийматини 600 минг еврога баҳолаган.

Эслатиб ўтамиз, Рашидов бунгача ҳам Қатарнинг "Ал Жаиш" ва "Қатар СК" клублари шарафини ҳимоя қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сардор Рашидов фаолиятини Қатарда давом эттиради