08:44 / 26.06.2022
1 116

Моуринью 26 та совринни қандай қўлга киритгани сирини очди

Моуринью 26 та совринни қандай қўлга киритгани сирини очди
Португалиялик мутахассис ўзининг мураббийлик қобилияти ҳақида гапирди. "Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью бирор жамоага қўшилганидан сўнг қисқа вақт ичида қандай қилиб чемпионликни қўлга киритишини тушунтиришга ҳаракат қилди.

"Менимча, бу жамоани тушунишга ҳаракат қилганим учун бўлса керак. Мен ўқиганман. Фарқлардан максимал даражада фойдаланишга, ўз ғояларимни амалга оширишга ҳаракат қиламан, лекин шу билан бирга, маҳаллий маданиятни, шунингдек, ўйинга бўлган маҳаллий ёндашувни ҳурмат қиламан", – деди Моуринью.

Португалиялик ҳисобида 26 та соврин бор. Ўтган мавсумда у "Рома" билан биргаликда Конференция Лигасида ғолиб чиқишга муваффақ бўлди. Римликлар турнир финалида "Фейеноорд"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этишди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Моуринью 26 та совринни қандай қўлга киритгани сирини очди