Бугун Миржалол Қосимов ва яна бир футболчи АГМКга ёрдам бера олмайди

Бугун АГМК - "Насаф" баҳси ўтказилади. Суперлига 3-туридан қолдирилган беллашув 20:00га белгиланган. Учрашув олдидан олмалиқликлар сафида жиддий йўқотишлар бор. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ва футболчи Сардор Раҳмонов ўйинни ўтказиб юборади. Улар аввалги тур "Олимпик" билан учрашувда қизил карточка олганди. Шунинг учун Қосимов ва Раҳмонов бугун жамоасига ёрдам бера олмайди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг