Қаршининг "Насаф" жамоаси кеча Суперлиганинг қолдирилган 3-тур баҳсида Олмалиқда АГМК билан тўқнаш келди
Голларга бой ўтган учрашувда томонлар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Учрашувдан сўнг "Насаф" етакчиларидан бири Марко Станоевичнинг фикрлари билан қизиқдик.
- Ўйин ҳақида...
- Мухлисларга намойиш қилган ўйинимиз манзур келган бўлиши мумкин. Лекин мен ўйиндан ҳам, натижамиздан ҳам қониқмадим. Чунки очко йўқотдик. АГМК муносиб рақиб ҳисобланади. Қандай рақиб бўлса ҳам, биз ҳар бир ўйинда ютишимиз керак.
- Иккинчи бўлимда жамоа бўшашгандек кўринди. Бу нима билан боғлиқ?
- Ўша ҳолатда биз яратган вазиятларимизни голга айлантиришимиз керак эди. Шунда ишимизни анча осонлаштирган бўлар эдик.
- Танаффусдан сўнг жамоага нима етишмаяпти?
- Албатта танаффусдан сўнг ўйинларимизда пасайиш кузатилмоқда. Бу нормал ҳолат. Чунки кўп вақт ярим жамоа билан шуғулландик.
- Кўп очколар йўқотилмоқда. Совринли ўринлар учун курашда бу қимматга тушмайдими?
- Мухлисларни хурсанд қилиш учун доим чиройли футбол кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Бу эса гоҳида ўхшаяпти, гоҳида эса акси кузатилмоқда. Ўйлайманки, жорий мавсум биз учун омадли якунланади. Иккинчи даврада камроқ очко йўқотишимиз керак. Боз устига захирамизда ўйинларимиз бор. Шундай экан айни пайтда эгаллаб турган ўрнимизни янада яхшилай оламиз.
Абдулазиз Искандаров ёзиб олди
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар